Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони масъул ходими Камолжон Камилов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар бўлими масъул ходими Зулҳайдар Султонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур, мазкур идоранинг вилоятимиздаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло Усмонов юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни янада мустаҳкамлашда халқимизга хос ҳамжиҳатлик, ўзаро меҳр-оқибат, дин ва миллатлараро бағрикенглик каби тамойиллар муҳим ўрин тутаётганини алоҳида таъкидлашди. Ўзбекистонда барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга эканлиги мамлакатимизнинг Асосий қомусида белгилаб қўйилгани эса ана шундай гўзал фазилатлар ривожи учун хизмат қилаётганига эътибор қаратишди.
Дарҳақиқат, Конституция ҳаётимизнинг ҳуқуқий пойдевори сифатида дин, эътиқод масалаларида ҳам энг муҳим, адолатли мезонларни кўзда тутади. Бу мезонларга амал қилиш, ўз ҳуқуқ-бурчлари ва мажбуриятларини чуқур англаш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи лозим. Айниқса, диний бағрикенглик, эътиқод эркинлиги каби масалаларга Конституциямизда алоҳида ўрин берилганки, бугунги тинч-осойишта ҳаётимиз учун бу энг зарурий омилдир. Тадбирда шулар хусусида атрофлича фикр юритилди.
Шунингдек, семинар давомида бугунги мураккаб ва таҳликали даврда доимо огоҳ ва сергак яшаш, бепарволик ва беписандлик кайфиятидан узоқ бўлиш лозимлиги уқтирилди. Тадбирда юртимиздаги ижтимоий-маънавий соғлом муҳитни сақлашда имом-хатибларнинг ўрни ва вазифасига алоҳида тўхталиниб, керакли йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди.
Бекмурод САҲРИЕВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги масъул ходими