Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

20.01.2017


ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА МИССИОНЕРЛИК

Жамиятда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфенциялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳуқуқ-тартибот идоралари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Қарши шаҳар бўлинмаси масъул ходимлари, имом-хатиблар ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Давра суҳбатида мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида фикрлашилиб, орамизда ана шундай гўзал ҳаётимизни кўра олмаётган айрим қора кучлар таъсирига тушиб қолаётганлар ҳамон учраётгани қайд этилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда экстремистик ҳаракатга асосланган диний мутаассиб тузилмалар ўз фаолият кўламини янада кенгайтириб, глобал даражада намоён бўлаётганлиги дунёда тинчлик, осойишталик ва барқарорликка катта таҳдид туғдирмоқда. Буни ўз вақтида  англаб, унга қарши курашда барча ўз куч ва ҳаракатларини бирлаштириши эса давр талаби. Бунда, энг аввало, биздан доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб, дахлдорлик ҳисси билан яшаш талаб этилади.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга "Миссионерлик ўзи нима?"  мавзусида видеофильм намойиш этилди.

Худди шундай тадбир Қарши шаҳридаги барча маҳаллаларда бўлиб ўтмоқда.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo