Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

06.03.2018


ДОИМО ЭЪЗОЗДАСИЗ, АЗИЗ АЁЛЛАР!

Йиғилганларни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев байрам билан табриклади.

- Мамлакатимиз хотин-қизларига  дунёдаги энг бахтли, энг гўзал, энг оқила каби таърифлар тўла мос келади, - деди вилоят ҳокими. - Чунки аёл учун тинч, фаровон юртда яшаш, файзли хонадоннинг бекаси бўлиш, соғлом фарзандни камолга етказиш, жамиятда қадр топишдан ортиқроқ саодат йўқ. Президентимизнинг жорий йилда қабул қилинган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эса хотин-қизларнинг янада тўкис, бахтли ҳаёт кечиришига, жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси сифатида ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Дарҳақиқат, юрти тинч, рўзғори бут, хонадони обод, фарзандларидан кўнгли тўқлиги боис аёлларимизнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва фаоллиги ортмоқда. Айниқса, Президентимиз раҳнамолигида юртимизда таълим, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли учун арзонлаштирилган намунали уй-жойлар қурилиши кўламининг йилдан-йилга ошаётгани, ҳар бир оиланинг маиший техникалар билан таъминланиш даражаси ўсгани асосан аёллар зиммасида бўладиган рўзғор ташвишларини сезиларли енгиллаштирди. Бугун халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилаётган хотин-қизларимиз кундан-кун обод бўлаётган юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.

- Бутун ҳаёти ва иқтидорини халқ учун бахшида этган аёлларимиз жасорати, фидойилиги таҳсинга лойиқ, - дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаббат Шаропова. - Бугун биз бундай фидойи аёлларни барча жабҳада – илм-фан, тиббиёт, таълим ва ишлаб чиқаришда кўрамиз. Улар она бўлиб фарзанд тарбиясига маъсул, мутахассис бўлиб кашфиётлар яратмоқда, ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшмоқда. Бундай бахт, дахлдорлик ҳиссини момоларимиз  фақат орзу қилган бўлсалар керак. Энг муҳими шуки, аёлни бошига кўтарган, эъзозлаган жамиятнинг келажаги ёруғдир.   

Тадбир самимий мулоқот ва кўтаринки руҳда ўтди. Унда катта байрам концерт дастури ва жонкуяр аёллар ҳаётига бағишланган бадиий фильм намойиш этилди.

Байрам тадбири тўкин дастурхон атрофида давом этди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

* * *

Суратларда: байрам тадбиридан лавҳалар.

 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo