Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Илҳом ШЕРАЛИЕВ

11.08.2018


ДОЛЛАРГА СОТИЛГАН СИГИР

Гап шундаки, у Нишон тумани Каптарли маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ойдин” мол бозорига ўзига тегишли бўлган бир бош сигир ва бузоғини сотиш учун олиб борган. Икки киши харидор бўлиб, сигир ва бузоқни 4 миллион 500 минг сўмга сотиб олишга ўзаро келишишган. Бироқ, ҳалиги кишилар 100 минг сўм пул берган ва ёнида бошқа пули йўқлигини айтиб, қолган пулни уйидан олиб беришини айтган.

Абдуллоҳ бу шартга ҳам рози бўлиб, улар билан бирга Қарши шаҳридаги “Мўъжиза” чойхонаси ёнига қадар келган. Сўнг ҳалиги кишилардан бири шу ердаги кўчалардан бирига кириб, 600 АҚШ долларини олиб чиққан ва мол эгасининг қўлига тутқазган.

- Мана пул, фақат долларда. Тезроқ чўнтагингизга тиқинг, бирортаси кўриб қолса, балога қоламиз.

Чет эл валютаси билан муомала қилишнинг тартиб-тамойиллари ҳақида хабардор бўлган Абдуллоҳ бу иши ноқонуний эканлигини биларди. Шу боис ҳам пулни олдию, чўнтакка урди. Фақат уйига келибгина қўлидаги АҚШ долларлари қалбаки нусха эканлигини пайқаган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда таъкидламоқчи эдикки, фуқароларимиз ҳам ўз мол-мулкларига эҳтиёткор бўлиши, турфа фирибларга осонгина алданиб қолмаслиги лозим. Зеро, сўнгги вақтларда фирибгарлик билан боғлиқ жиноий ҳолатлар сони кўпайиб бораяпти.

Илҳом ШЕРАЛИЕВ, Нишон тумани ИИБ

ҳузуридаги тергов бўлими бошлиғи, капитан

Report typo