Қонун талаблари ижросини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чораларга қарамасдан ушбу моддаларни юртимиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида олиб ўтиш билан боғлиқ ҳолатлар содир этилмоқда.
Хусусан, куни кеча Қарши халқаро аэропортида “яшил йўлак” орқали ҳаракатланиб, Москвага кетмоқчи бўлган А.И.нинг қўл юклари рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 38 дона психотроп таблетка бошқа дорилар орасида яшириб олиб ўтилаётгани аниқланди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Унутмаслик зарур, гиёҳвандлик воситалари сингари психотроп моддалар ҳам ижтимоий хавфли ва оғир оқибатларга олиб келгани сабаб уларнинг ноқонуний айланишига қарши кескин чоралар кўрилади.
Хуршид МИРЗАЕВ,
“Қарши аэропорти” чегара божхона пости бошлиғи