Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

19.04.2018


ДУНЁ ПОЛВОНЛАРИ ШАҲРИСАБЗДА КУЧ СИНАШАДИ

 

Қайд этиш лозим, кўп асрлик тарихга эга ўзбек кураши халқаро миқёсда тан олинди, чемпионатлар, халқаро турнирлар ўтказиладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси  Президенти соврини учун Шаҳрисабзда Амир Темур, Термизда Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнирлар анъанавий тус олди. Жорий йилнинг август ойида Индонезияда ўтказиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига илк бор ўзбек кураши бўйича мусобақалар қўшилгани эса Шаҳрисабздаги турнирга бўлган қизиқишни янада оширди. Ўз навбатида мазкур турнир "Осиё олимпиадаси" олдидан қитъамиз курашчилари учун муҳим тайёргарлик босқичи вазифасини ҳам ўтайди.

 

Ҳисор ўйингоҳида бу йил еттинчи маротаба ташкил этилаётган беллашувларда дунёнинг 33 мамлакатидан келган юздан зиёд полвон ва мамлакатимизнинг етакчи курашчилари бош соврин учун гиламга тушади. Халқаро турнирнинг умумий соврин жамғармаси - 50 минг АҚШ доллари бўлиб, мутлақ вазн тоифасида мусобақа ғолиблигини қўлга киритган курашчи Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини - 10 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.

 

Халқаро мусобақани юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича 2018 йил 3 апрель куни ҳукумат фармойиши имзоланиб, шу асосда ишчи гуруҳ шакллантирилган. Айни пайтда катта спорт тадбирига қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

 

Н.ХЎЖАЕВ

 

Report typo