Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

12.10.2023


Дунёда вазият қўрқинчли ва фақат ёмон томонга ўзгараяпти

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди дунёда вазият қўрқинчли ва фақат ёмон томонга ўзгараётгани, гуманитар ёрдам ходимлари кўп ва янада кўпроқ ишларни бажаришига тўғри келаётгани, уларга ёрдам кўрсатиш учун ҳеч бир сиёсий чоралар кўрилмаётгани тўғрисида гапирди. Бу ҳақда "Новости" ахборот агентлиги хабар тарқатган.

 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда одамлар қийналмоқда, "инсонпарварлардан дунё бурчакларидан кўпроқ катта миқдорда ёрдамлар тўплаш", буни сиёсий қарорларсиз ёлғиз бажаришни сўрашмоқда.  

 

Филиппо Гранди мамлакатларни можаролар ёки таъқиблар туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган одамлар ҳам ҳақ-ҳуқуққа эгалигинини тан олишга чақирган. У БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича бошқармаси аввалгидек, эҳтимол, ҳозир ҳар қачонгидан кўпроқ керак, деган фикрда.  

 

Бунга қадар Яқин Шарқдаги БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги ҲАМАС ҳаракати ва Исроил кучлари ўртасидаги қуролли тўқнашувлар қайта бошланиши ортидан юз минглаб аҳоли Ғазо секторини тарк этишни бошлаганини хабар қилган. Бироқ улар ҳамон мактаблардаги бошпаналарда жон сақлаганча ҳудудда қолмоқда.

 

 

Report typo