Америкалик сайёҳ Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо барча 193 та давлатга, шунингдек, Ватикан ва Фаластинга саёҳат қилди. У сафари давомида Косово, Ғарбий Сахара ва Тайвань каби баҳсли ҳудудларда ҳам тўхтаб ўтган, дея маълум қилади UPI манбаси.
АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Диего шаҳрида яшовчи Рэнди Уильямс саёҳати давомида борган охирги манзил Туркманистон бўлган. У мамлакатга эпидемия сабаб туристлар учун жорий қилиниб, тўрт йил давомида амал қилган чекловлардан сўнг келган.
"Туркманистон - сайёрадаги энг сирли ва келувчилар учун энг ёпиқ мамлакатлардан бири", дея изоҳ берган америкалик.
Энди Рэнди Уильямс ўзининг кейинги рекорди устида ўйламоқда. У бир марта дунёнинг барча давлатларини айланиб чиққани, энди ўз давлатига асос солиш вақти келганини айтиб ҳазиллашган.