Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

26.10.2023


Дунёнинг энг қари ити 31 йилу 5 ой умр кўрди

Гиннеснинг "Рекордлар китоби"га киритилган дунёдаги энг қари ит нобуд бўлди, дея хабар тарқатган Daily Mail манбаси.

Португалияда яшовчи Боби лақабли кўппак 31 ёшга тўлганидан беш ой ўтиб ўлган. Буни унинг эгаси ҳам тасдиқлаган. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига уй ҳайвонининг расмини жойлаган ва ҳеч қандай бошқа изоҳ бермаган.

Боби жорий йилнинг февраль ойида дунёдаги энг қари ит дея тан олинган ва турнинг бошқа вакилларига нисбатан анча узоқроқ яшаган. Одатда улар 12-14 йил умр кўради. Аввалги рекорд эгаси АҚШнинг Огайо штатида яшаган чихуахуа (энг митти ит тури) бўлган.

Бобининг май ойида нишонланган туғилган кунига 100 нафардан ортиқ одам таклиф этилган. Уларнинг айримлари ушбу тадбирга қатнашиш учун атай бошқа ўлкалардан мамлакатга келган.

Report typo