Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

18.04.2017


ЭЪТИБОР, ЭҲТИРОМ ВА ҒАМХЎРЛИК

Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Долли Аллаев бошқариб борди.

Маълумки, айни пайтда вилоятда 120 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳаёт. 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийлари хонадонида бўлиб, улардан кўнгил сўрашмоқда, ҳурмат-эҳтиром кўрсатишмоқда. Фахрийларга машина олиш учун имтиёзли сертификатлар ҳам тантанали равишда топширилмоқда.

Хайр-саховат - халқимизга хос фазилат. "Президент эътибори - мурувват тадбирларида" шиори остида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши белгиланган никоҳ ва суннат тўйлари ҳам қадим аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган эзгу ва гўзал қадриятларни ўзида мужассам этиши билан эътиборлидир.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгашининг ҳудудларда аҳоли билан ташкил этган мулоқотлари, уларнинг муаммо ва истакларини ўрганиш ҳамда маҳалла ва жамоатчиликнинг таклифлари асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг суннат ва никоҳ тўйларини ўтказиш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилди. Унга асосан вилоятимизда 70 та никоҳ тўйи ва 544 боланинг суннат тўйи ўтказилиши белгиланди.

Тўйларни миллий урф-одатларимиз ва удумларимизга асосан юқори савияда ўтказиш тадбир ташкилотчилари томонидан таъкидланди. Бу бўйича масъул шахсларга тегишли топшириқлар берилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo