Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

30.08.2018


ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Айни жиҳат вилоят ҳокимлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимлари, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги    Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган тадбирда ҳам намоён бўлди. Унда вилоятнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган 104 нафар чин етим болага қишки кийим-кечаклар, ўқув қуроллари, спорт формалари ва сумкалари тарқатилди.

- Ўзбекистон Республикасининг "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Қонуни ва қонуности ҳужжатлари асосида вилоятимиздаги чин етимлар, қаровчисини йўқотган вояга етмаганларни аниқлаш, уларни таълим муассасаларига жалб қилишга қаратилган бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда, - дейди "Маҳалла хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси ўринбосари-ижрочи директори Нурали Маҳматов. - Уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмасдан ўқиб-ўрганишлари учун давлатимиз томонидан доимо эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётганлар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган чин етимларнинг паспорт олиши ва доимий яшаш манзилларига рўйхатга олиш ишлари белгиланган тартиб асосида бажарилмоқда. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ушбу тоифадаги талабаларнинг эса шартнома пуллари бир қисми фонд томонидан тўлаб берилмоқда. Бу уларнинг жамиятда ўз ўринларини топишига хизмат қилади.

Қайд этиш лозим, вилоятда бу борада амалга оширилаётган ишлар замирида мамлакатимизда ҳеч ким давлат ва жамият эътиборидан четда эмаслигини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам.

Тадбирда болалар Президентимиз раҳнамолигида яратиб берилган имкониятларга жавобан, чуқур билим олиб, малакали кадрлар бўлиб етишишга, она Ватанга муносиб фарзанд бўлишга ваъда бердилар.

Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo