Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ш.БОЗОРОВА.

02.03.2017


ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН!

Ушбу тиббий кўрикда терапевт, хирург, кардиолог, гинеколог, невропатолог, офтальмолог, лор ва бошқа мутахассислар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёши улуғ инсонлар, хотин-қизлар ва болалар саломатлигини назоратдан ўтказишди.

Шунингдек, ногирон ва хаста фахрийлар кўчма тиббий гуруҳлар томонидан ўз яшаш жойларида кўрикдан ўтказилиб, уларга керакли ёрдамлар кўрсатилди.

- Ушбу тадбир давомида Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Китоб туманларидан 500 нафарга яқин аҳоли тиббий кўрикдан ўтди, - дейди Яккабоғ туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокори Холдор Эгамбердиев. - Касалликлари аниқланган беморларнинг 28 нафарига вилоятимиз шифохоналарида, 17 нафарига эса республика тиббиёт марказларида даволаниш учун тавсиялар берилди.

Ш.БОЗОРОВА.

Report typo