Хитойнинг Гонгконг шаҳар университети олимлари эчкиларда турларимиз ўртасидаги минг йиллар давомидаги ўзаро таъсир натижасида одамлар овозига сезгирлик ривожланганини аниқладилар. Тадқиқот тафсилотлари Animal Behaviour журналида эълон қилинган.
Илгари мутахассислар эчкилар юз ифодалари орқали одам ҳис-туйғуларини билиб олишини аниқлашганди. Худди шундай қобилият от ва итларда ҳам бор. Бундан ташқари, эчкилар маъраш орқали ўзига хослик ва кайфияти ҳақида маълумот узатишга қодир.
Профессор Алан МакЭллигот бошчилигидаги янги тажриба давомида эчкиларга оҳангида қувноқлик ва ғазабланганлик ҳислари бўлган қатор овозлар эшиттирилган. Натижалар 75 фоиз эчкилар овоз оҳанги хурсандликдан ғазабга ёки аксинча ўзгарганда таъсир билдирганини кўрсатган. Алмашинув содир бўлганда ҳайвонлар овоз чиқаётган томонга узоқроқ қараб қолган ва шу тарзда ўзларининг эътиборини намойиш қилган.
Олимларнинг маълум қилишича, 25 фоиз қўштуёқлилар ўзгарувчан овоз оҳангига нега таъсир билдирмаганини аниқлай олишмаган.