Швециялик экофаол Грета Тунберг ўзига нисбатан кўплаб одамлардан таҳдид бўлаётгани, шунга қарамай у ўзини хавфсиз ҳис қилаётгани ҳақида гапирди. Ҳар доим ҳам ота-онаси билан яшамаслигини айтган 18 ёшли экофаол, мисол учун, ҳозирда ўзининг доимий манзилини одамлар билмаслиги учун алоҳида квартира олган.
Бундан ташқари, Грета оммага танилиши билан унинг ҳаёти ўзгаргани, бироқ бу ўзини ташвишга солмаслигини маълум қилган. Шу билан бирга, қизнинг сўзларига кўра, уни она ватани Швецияда бошқа мамлакатлардаги каби тез-тез тўхтатиб туришмайди.
Грета Тунберг 2018 йилда ҳар жума куни мактабдаги дарслар ўрнига ҳукуматдан иқлим ўзгаришларига қарши кураш чораларини кучайтиришни талаб қилиб, мамлакат парламентига келадиган бўлди. Унинг ташаббуси иқлим ўзгаришларига қарши жума - Fridays For Future халқаро ҳаракатига айланди. Энди экофаол халқаро миқёсдаги тадбирларда ҳам иштирок эта бошлади. Иқлим бўйича БМТ конференцияси ўтказилган Шотландиянинг Глазго шаҳрида у бир неча минг кишилик фаоллардан иборат намойишчилар колоннасини бошқарди.
Тунберг 2019 йилда "Time" журнали талқини бўйича "Йил одами" бўлган, дея қайд этади РИА Новости.