Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

13.10.2022


Экоцид учун жиноий жавобгарлик ва юридик ҳуқуқ

Агар мамлакатлар иқлим ўзгаришларига қарши кураш ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишни хоҳласа, бунда ҳайвонлар, дарахтлар ва дарёларга юридик ҳуқуқ тақдим этиш муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисоблайди экспертлар.

"Вужудга келаётган биологик даврдаги ҳуқуқ" номли маъруза муаллифлари гапларига кўра, ҳуқуқий асос инсоннинг атроф-муҳит ва биотехнологиялар билан ўзаро таъсирини бошқаришда ҳал қилувчи ўрин тутади. 

Эквадор ва Боливия аллақачон табиат дунёсига бўлган ҳуқуқни мустаҳкамлаб қўйган. Айни вақтда халқаро жиноят судида экоцид (ўсимликлар, қушлар ва ҳайвонот дунёсига оммавий қирон келтириш, экология ёки сув ресурсларини заҳарлаш) жиноий жавобгарлик белгиланадиган ҳуқуқбузарлик сифатида таснифланиши учун кампания олиб борилмоқда. 

Футуролог, маъруза ҳаммуаллифи доктор Венди Шульцнинг айтишича: "Агар фарзандларимиз ҳаёт кечириши учун сайёрага эга бўлишни хоҳласак, улар яшаб қолиши борасида мутлақо бошқа нимадир қилиш кераклигини англаш даражаси ўсиб бормоқда".

Яна бир ҳаммуаллиф, тадқиқотчи доктор Триш О'Флинн ҳуқуқий асос "инсоният келажаги учун манфаатли" бўлиши кераклиги, шунингдек, генетик модификация ва муҳандислик соҳасидаги юридик нормани ишлаб чиқиш ҳам муҳимлигини таъкидлаган. 

Report typo