Унда ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул ходимлари, тадбиркорлик субъектлари, транспорт корхоналари вакиллари, божхона брокерлик фирмалари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларнинг экспортини юксалтириш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга расмийлаштиришда божхона соҳасида амалга оширилган ишлар, “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарор мазмун-моҳияти, янги таҳрирдаги Божхона кодексининг кучга кириши муносабати билан божхона соҳасида бўлган ўзгаришлар юзасидан мутахассисларнинг фикрлари тингланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан божхона органларида, Ягона давлат интерактив хизматлари порталида жорий қилинган интерактив хизматлардан фойдаланишнинг аҳволи ҳамда интерактив хизматлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, божхона соҳасида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган хато-камчиликлар ҳамда уларни бартараф этишнинг аниқ чора-тадбирлари юзасидан маълумотлар берилди.
Тадбирда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига яратилган имконият ва қулайликлар юзасидан фикр алмашилиб, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Н.ХЎЖАЕВ