Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

24.02.2017


ЭЛ НАЗАРИ – УЛКАН МАСЪУЛИЯТ

Шунингдек, сайловчиларнинг фикри инобатга олинган ҳолда тегишли комиссияга тақдим этиш учун йиғин раиси ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар бўйича таклифлар тайёрланмоқда.

Қарши шаҳридаги Дарвозатутак маҳалласидаги Насаф ва Қўшхона кўчаларида бўлиб  ўтган йиғилишларда аҳолига сайлов қонунчилиги, номзодларга қўйиладиган талаблар хусусида атрофлича тушунча берилди.

- Маҳалладаги 13 та кўчада йиғилиш ўтказилиб, фуқаролар йиғинига 44 нафар  вакил сайланди, - дейди ишчи гуруҳи раҳбари Обиджон Эшонқулов. - Йиғилишларда фақат вакиллар сайлаш билан чегараланмай, аҳоли соҳа қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан ҳам яқиндан таништирилди. Шунинг баробарида фуқароларнинг номзодлар бўйича фикрлари ҳам ўрганилди.

Ана шундай йиғилишлар барча маҳаллаларда бўлиб ўтмоқда.

Ш.БОЗОРОВА.

Report typo