Расмий Пекин ўсиб бораётган ташқи иқтисодий хатарлар фонида ички талабни рағбатлантиришга интилиб, электроника маҳсулотлари харидини субсидиялаш бўйича янги дастурни ишга туширмоқда. Давлат облигациялари ҳисобидан молиялаштириладиган ушбу дастур мавжуд эски техникаларни янгисига алмаштириш дастури қўлланишини унга смартфон, планшет, ақлли соат ва билагузукларни қўшиш орқали кенгайтиради. Бу ҳақда South China Morning Post нашри маълум қилган.
Тараққиёт ва ислоҳотлар миллий комиссияси бош котиби ўринбосари Юань Да сўзларига кўра, Хитой 2025 йилда алмаштириш ва саноат асбоб-ускуналарини модернизация қилиш дастурларини қўллаб-қувватлаш учун узоқ муддатли давлат облигациялари чиқариш ҳажмини сезиларли оширади. Маблағларни тақсимлашда ўтган йили энг яхши натижаларни кўрсатган ҳудудларга устунлик берилади. Бундан ташқари, корхоналарга тушадиган юкни камайтириш учун субсидия олиш жараёнларини соддалаштириш ва маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш режалаштирилган.
Янги субсидиялар қандай шаклда бўлиши: харидорлар учун пул компенсацияси кўринишидами ёки у ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг якуний қийматига тикиладими, ҳозирча номаълум.