Эндиликда тарқатилаётган ахборотларда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган ахборотдан ҳимоя қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, кино, театр ва адабиётлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар, реклама воситалари ҳамда бошқа турдаги ахборот тарқатиш каналлари учун у билан танишиш мумкин бўлган болалар ёши тоифаларига қараб 0+, 7+, 12+, 16+, 18+ белгилари билан изоҳланади ва бундай ёзувлар акс эттирилиши шарт.
Таъкидлаш жоиз, мазкур ҳужжат болаларнинг маънавий-руҳий дунёсини ҳар хил хуружлардан ҳимоя қилишга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлиб, уни тайёрлашда ривожланган мамлакатлар тажрибаси инобатга олинган. Қонунга мувофиқ, ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини белгилаш ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчилар томонидан, шу жумладан, экспертларни жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш бошлангунига қадар амалга оширилади. Бу ҳар бир ахборот тарқатувчидан катта масъулият ҳамда ҳушёрликни талаб қилади. Энди улар соҳа экспертларининг хулосасига кўра тарқатилаётган ахборотга ёш тоифасини қўйишлари шарт.
М.МУРОДОВ