Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

С.АЛЛАЁРОВА

08.03.2019


ЭНЕРГЕТИКЛАР ОИЛАСИНИНГ ВАКИЛАСИ

Замира Мойлиева ҳам қанчалик мураккаб ва оғир бўлмасин, энергетика соҳасини танлади. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг энергетика факультетини тугатгач, Талимаржон иссиқлик  электр станциясида иш бошлади.

Дарвоқе, Замиранинг бу касбга қизиқиши отаси, тажрибали энергетик Абдурасул Мойлиевдан юққан бўлса ажабмас. Оиладаги муҳит укаларига ҳам таъсир қилди, шекилли, улар ҳам шу соҳани танлашган. Тақдирнинг кароматини қарангки, турмуш ўртоғи, қайнотаси ҳам энергетика соҳаси вакиллари. 

Замира ўз тажрибасига таяниб, бу касбни қизлар учун фойдаси катта, деб билади. Чунки хонадонда электр энергияси билан ишловчи асосан улар. Шундай экан, чангютгич, электр чойнак, кир ювиш машинаси, дазмол, музлаткичдан улар фойдаланишади. Хонадонимиздаги чироқлардан тўғри фойдаланиш, энергия тежашда ҳам уларнинг ҳиссаси катта.

- Қайта тикланадиган энергия турларини ишлаб чиқариш ва маиший ҳаётимизда янада кенгроқ қўллаш электр ва иссиқлик энергиясини ҳосил қилишда табиий газдан камроқ фойдаланиш учун замин яратади, - дейди Замира. - Шундай экан, мазкур соҳа учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш қанчалик долзарб вазифа бўлса, уларнинг орасида, албатта, хотин-қизлар ҳам бўлиши шунчалик муҳимдир.

С.АЛЛАЁРОВА

Report typo