Электр таъминоти корхоналарида қонун ҳужжатларига амал қилиниши ҳамда жиноятчилик ва порахўрликнинг олдини олиш масалаларига бағишлаб ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят прокуратураси, инспекциянинг ҳудудий бўлими масъул ходимлари, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти ва ишчи-ходимлари иштирок этишди.
Маълумки, коррупция ҳар қандай давлатни ич-ичидан емирадиган иллат бўлиб, унга “тараққиёт кушандаси” дея таъриф берилиши бежиз эмас. Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, жиноятчилик ва коррупциянинг авж олиши давлатнинг конституциявий асосларини емиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жиддий тарзда бузилишига олиб келади.
Тадбирда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, энергия таъминоти соҳаси вакиллари фаолияти давомида юзага келадиган коррупция хавфини туғдирувчи омиллар, унинг олдини олиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида маълумотлар берилди. Шу билан бирга, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бўлимларида, туман электр таъминоти корхоналарида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш юзасидан келишиб олинди.
Қ.ХОЛМИРЗАЕВ,
“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Қашқадарё ҳудудий бўлими инспектори.