Унда умумтаълим мактабларининг 9 та, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 11 та жамоаси иштирок этди.
Жамоалар тўсиқлар оша югуриш, ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг иккинчи ва учинчи қаватларига кўтарилиш ҳамда ёнғин ўчирувчилар эстафетаси бўйича ўзаро баҳслашди.
Якуний натижаларга кўра, умумтаълим муассасалари бўйича Чироқчи тумани терма жамоаси 1-ўринга сазовор бўлди. 2-ўринни Шаҳрисабз тумани терма жамоаси қўлга киритган бўлса, косонлик ўқувчилар шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллашди.
Шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасидаги баҳсларда 1-ўринни Қарши тумани терма жамоаси эгаллади. 2-ўринни Қарши шаҳри терма жамоаси банд этган бўлса, 3-ўрин Касби тумани ўқувчиларига насиб этди.
Ҳайъат аъзоларининг хулосасига кўра, энг яхши кўрсаткичга эришган жамоалар вакиллари орасидан ҳудуд терма жамоаси шакллантирилиб, улар мусобақанинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Б.МАХМАТҚУЛОВ,
вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, капитан