Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

23.12.2021


ЭНГ ФАОЛ КИТОБХОН ТАЛАБА

Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят маънавият ва маърифат кенгаши раиси соврини учун Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Энг фаол китобхон талаба” танлови ўтказилди.

Иштирокчилар тезкор савол-жавоб ҳамда парча олинган асар номини топиш ва шарҳлаш орқали ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара намуналари бўйича билимларини намоён этишди.

Танловда Қарши давлат университетининг Педагогика институти талабаси Сарвар Раззоқов 1-ўринни қўлга киритди. Қарши давлат университети талабаси Нозима Умарова ҳамда Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти талабаси Ҳулкар Исомиддинова иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

 Тақдирлаш маросими Янги йил байрами арафасида бўлиб ўтади. 1-ўрин соҳибига моноблок, 2-ўринни олган иштирокчига 50 та китоб ва 3-ўринни қўлга киритган талабага 30 та китоб тақдим қилинади.

Report typo