Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

20.04.2023


Энг кўп "чекувчи" ҳудуд номи маълум бўлди

Чекувчи россияликлар сони ўтган йилда 5,8 фоиз ёки 1 миллион 400 минг кишига камайди. Бу ҳақда ТАСС манбаси Росстат маълумотлар базасида келтирилган рақамларга таяниб ёзган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мамлакатдаги "15 ёш ва ундан катта аҳолининг 19,2 фоизи ёки 23 миллион нафарга яқин одам бу ёмон одатга берилишда давом этмоқда".

Олтой республикаси (34,2 фоиз), Сахалин вилояти (33,5 фоиз), Магадан вилояти (31,9 фоиз), Ненецк автоном округи (30,4 фоиз), Коми республикаси (29,6 фоиз) энг кўп "чекувчи" ҳудудлар экан. Чеченистон (3,3 фоиз), Ингушетия (4 фоиз), Доғистон (6 фоиз), Мордовия (10,2 фоиз), Шимолий Осетия (10,9 фоиз) аҳолиси чекишга бошқаларга нисбатан энг кам одатланган.

Маълум бўлишича, кейинги йилларда чекувчи россияликлар сонида камайиш тенденцияси кузатилмоқда. "2020 йилда улар сони 7,3 фоизга, 2021 йилда эса 6,1 фоизга камайган".

Report typo