Counterpoint Research таҳлил фирмаси маълумотларига кўра, iPhone 15 жорий йилнинг учинчи чорагида дунё бўйича энг кўп сотилган смартфонлар рўйхатида етакчи бўлди. Унинг ортидан iPhone 15 Pro Max ва iPhone 15 Pro жой эгаллаган.
Samsung Galaxy S24 ҳам топ-10 таликка киргани Galaxy S ушбу рўйхатга тушган 2018 йилдан буёнги биринчи ҳолат бўлди. Умуман, кўрсатилган даврда дунё бўйича жами смартфонлар сотувининг 19 фоизи 10 та энг яхши модель ҳиссасига тўғри келган.
Samsung "энг яхши"лар ўнталигидаги бешта, Apple тўртта, Xiaomi битта позицияни эгаллаган. Бу таркиб ўтган йилдан буён деярли ўзгармагани истеъмолчилар истаклари барқарорлигини кўрсатади.
Юқори синф смартфонларига қизиқишнинг ортгани ҳал қилувчи тенденциялардан бири бўлиб, асосий ва профессионал iPhone моделлари ўртасидаги фарқ қисқарганидан далолат беради. Counterpoint Research буни Apple брендининг маркетинг кампанияси хизматлари самараси деб ҳисоблаган.
Samsung Galaxy S24 ҳам мижозларга ёққан GenAI функцияларига урғу бергани туфайли яхши натижа кўрсатган. Ўзининг арзон нархи ва давомий дастурий қўллаб-қувватлаши билан машҳур Galaxy A серияси асосан ривожланаётган мамлакатларда оммабоп бўлгани ортидан топ-10 таликдаги тўртта позицияни банд қилган.
Xiaomi Redmi 13C анча олдинги Redmi 12C билан солиштирганда ўзининг паст баҳоси ва яхшиланган хусусиятлари билан ўнталик рўйхатда қолган.