Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

21.11.2024


Энг хавфли транспорт воситалари аниқланди

Tesla электромобиллари АҚШда оқибати ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаларидаги иштироки бўйича бошқа автомобиль русумларига нисбатан энг юқори кўрсаткичга эга. iSeeCars компаниясининг янги тадқиқоти шундай хулоса қилишга асос бўлган.

Мутахассислар Америка йўлларидаги энг хавфли транспорт воситаларини аниқлаш учун Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида ҳисобот бериш тизимидан олинган маълумотларни таҳлил қилган. Тадқиқот 2018-2022 йилларда ишлаб чиқарилиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраши натижасида камида бир нафар йўловчи ҳалок бўлган автомобиль моделларини қамраб олган.  

Шундай қилиб, Tesla ўлимга олиб келган йўл-транспорт ҳодисаларидаги иштироки борасида барча автомобиль маркалари ўртасида энг юқори кўрсаткичга эгалиги ойдинлашган. Унинг ортидан Kia, Buick, Dodge ва Hyundai жойлашган.

"Транспорт воситасининг ўлчами, оғирлиги ва баландлиги йўл-транспорт ҳодисаси вақтида унинг йўловчиларни ҳимоя қилиш хусусиятига таъсир қилади. Бироқ бундай ҳодисаларнинг олдини олиш долзарб масала экан, бунда энг муҳим омил ҳайдовчиларнинг хатти-ҳаракатлари ҳисобланади", дея таъкидлайди iSeeCars таҳлилчиси Карл Брауэр.

Унинг фикрича, ҳайдовчиларнинг масъулиятсизлиги йўлларда бахтсиз ҳодисаларнинг ортишига имкон туғдирмоқда.

Report typo