Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

17.02.2017


ЭНГ МУНОСИБЛАР САЙЛАНМОҚДА

Айни кунларда жойларда давом этаётган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловида оқсоқолликка номзодлар томонидан эълон қилинаётган келгуси фаолият дастурларида ҳам ушбу тузилма олдида турган функционал вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига кенг ўрин берилган.

Хусусан, Қарши шаҳридаги Кат маҳалласида ўтган сайловда фуқаролар йиғини раислигига тавсия этилган икки нафар номзод келгуси фаолият дастури билан сайловчиларни таништирар экан, маҳалла ҳаёти билан боғлиқ дўстона қўшничилик ва ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, ёрдамга муҳтож одамларга ғамхўрлик қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш каби анъаналаримизга содиқ қолган ҳолда, ҳар бир масалада ҳамжиҳатлик асосида иш кўришни оқсоқолнинг муҳим  вазифаларидан бири деб билишларини таъкидлашди.

Қайд этиш ўринли, ҳозирги кунда ушбу маҳаллада  5 минг нафардан зиёд киши истиқомат қилади. Ҳудудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган,  шахсий томорқасидан катта даромад олаётган ёки ҳовлисида чорва моллари, парранда парваришлаб, шу орқали рўзғорининг тўкинлигини таъминлаётган оилалар кўп. Шунинг учун бу ерда ишсиз кишининг ўзи йўқ. Ҳар ким маълум бир касб-кор, ҳунар билан машғул.

Маҳаллада раис ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Демократик тамойиллар асосида ўтган сайловда кўпчилик овоз билан айни пайтга қадар маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида ишлаб келган номзодга яна ишонч билдирилди. 20 нафар номзоддан 9 нафари эса раис маслаҳатчиси этиб сайланди.

Вилоятимиз маҳаллаларида сайлов давом этмоқда.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Суратларда: сайлов жараёнидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo