Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

20.07.2017


ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАР АНИҚЛАНДИ

Маълумки, 2011 йилдан буён ишчи-ходимлар ўртасида касаба уюшмалари мавқеини ошириш, бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларидаги илғор иш тажрибаларини аниқлаш ҳамда оммалаштириш мақсадида ҳар икки йилда бир маротаба “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ташкил этиб келинмоқда. Низомга кўра, танлов 4 босқичда, яъни ҳудудий, вилоят, республика тармоқ касаба уюшма қўмиталари ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тизимида ўтказилади.

- Танловнинг бу йилги вилоят босқичи  касаба уюшма аъзолари сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ва касаба уюшма аъзолари сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ташкил этилди, - дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Козим Атабоев. - Умумий ҳисобда танловда 1008 бошланғич ташкилот иштирок этди. Улар орасидан энг яхшилари бирлашма кенгашининг қарори билан шакллантирилган комиссия томонидан аниқланди.

Танлов якунларига кўра, аъзолари сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида Китоб ўрмон хўжалиги, Шаҳрисабз туманидаги 107-умумий ўрта таълим мактаби, вилоят болалар ревматология санаторийси, ХАБ “Трастбанк” Қарши филиали, Нишон маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ҳамда 2-махсус механизациялашган кўчма жамланма ғолибликни қўлга киритди. Аъзолари сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар бўйича эса “Қаршиёғэкс-тракция” АЖ, Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Қарши ДУ, АТБ “Ипак йўли банк” Қарши филиали, Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Жанубий халқаро давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси ўз тармоқларида танловнинг вилоят босқичи ғолиби бўлишди.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди. Энди улар танловнинг кейинги босқичларида иштирок этади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Report typo