- Ушбу танлов сардорлар кенгаши аъзоларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларда ёшлар билан ишлаш кўникмалари, ижодий ва интеллектуал қобилиятини ривожлантириш мақсадида ўтказиб келинмоқда, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, вилоят "Камалак" болалар ташкилоти раиси Нилуфар Назарова. - Танлов турли босқичларни ўз ичига олган бўлиб, бу жараён сардорлар кенгаши аъзоларининг ўзаро тажриба алмашиши, уларнинг эришган ютуқлари ва илғор тажрибаларини оммалаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Сардорлар танлов низомида келтирилган "Бу бизнинг фаолият...", "Бизнинг имкониятларимиз" ва "Интеллектуал ринг" каби 3 та шарт асосида беллашди.
Танловнинг якуний натижаларига кўра, 1-ўрин Китоб тумани, 2-ўрин Муборак тумани, 3-ўрин Қарши шаҳри ва Косон тумани сардорлар кенгашига насиб этди.
Ғолибликни қўлга киритган Китоб тумани сардорлар кенгаши аъзолари ушбу танловнинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини ҳам қўлга киритди.
Аҳрор СОДИҚОВ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши матбуот котиби