Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

15.08.2017


ЭНГ ЯХШИ АСАРЛАР САРАЛАНДИ

Ёш қаламкаш Ватан манзаралари, юртдошлари ҳаёти, ўй-фикрлари ўз аксини топган бир қанча ижод намуналари билан мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий Республика танловининг вилоят босқичида муваффақиятли қатнашиб, “Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” номинациясида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Мазкур танловга вилоятимизда яшаётган ижодкорлар ўзларининг “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассамлаштирган, 2016 йилнинг 1 августидан 2017 йилнинг 1 августигача бўлган даврда чоп этилган адабий-бадиий асарлари, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалари, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллари, намойиш этилган тасвирий санъат ва кино намуналарини тақдим этишди. Асарлар танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, белгиланган номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Журналистлар уйида ўтказилган тақдирлаш маросимида вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси,   Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси,     Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлимлари вакиллари, ижодкорлар ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Сўз олганлар бугунги кунда ижод аҳлига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик, соҳадаги янгилик ва ўзгаришлар, ижодкорларга қўйилаётган талаб ҳақида фикр юритишди. Танловга тақдим этилган асарлар ҳақида фикрлар билдирилди ва ғолиблар номи эълон қилинди.

- 12 йилдан бери фотодизайнерлик билан шуғулланаман, - дейди танловнинг “Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари” номинацияси ғолиби, Ўзбекистон “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими ходими Бобур Қиличев. – Танловга тақдим этилган асарларимда кўпроқ истиқлол йилларида қўлга киритилган ютуқлар, ўзгаришлар, юртдошларимизнинг кайфияти акс этганди. Ишларимни юқори баҳолашганидан мамнунман.

Танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo