Танлов
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!” республика эсселар танлови финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Ижроия қўмитаси, республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Финал босқичида вилоятимиздан уч нафар талаба қатнашди. Улардан бир нафари – Қарши давлат университети талабаси Рамис Каримов “Халқаро муносабатларни тараннум этгани учун” номинациясида ғолиб бўлди.
Танлов ғолиблари Президент совғаси — ноутбук билан бир қаторда 1-ўрин соҳиби 30 миллион сўм, 2-ўрин (2 нафар) эгалари 20 миллион сўмдан, 3-ўринни (2 нафар) қўлга киритганлар 10 миллион сўмдан пул мукофотлари билан тақдирландилар. Уларга таълим берган устозлари ҳам Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг эсдалик совғаларига сазовор бўлдилар.
БЕҲРЎЗБЕК