Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Толиб ТЕМИРОВ

17.02.2017


ЭНГ ЯНГИ ТАРИХ

Унда мамлакатимизнинг бир қатор олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, тарихчи олимлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон   Миллий университети профессори Рустам Сулаймонов, доцентлари  Сотимжон Холбоев ва Неъмат Полвонов, Абдулла Авлоний номидаги республика педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқитувчиси, профессор Ўктам Мавлонов, Бухоро давлат университети профессори Шодмон Ҳайитов, Қарши давлат университети профессори Баҳодир Эшов, доцент Очил Бўриев ва бошқалар миллий ўзликни англаш тарихни ўрганишдан бошланиши, бу эса мустақиллик даври тарихи - энг янги тарих билан узвий боғлиқлигини таъкидладилар.

Истиқлол йиллари даврида босиб ўтилган йўл, амалга оширилган оламшумул ишлар ҳақида хал-қимиз, биринчи навбатда, ёшларимизни хабардор қилиб бориш зарур. Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган барча зиёлиларимизнинг, энг аввало, ижтимоий-гуманитар соҳа вакиллари, айниқса тарихчи олимлар, профессор-ўқитувчиларнинг бу борадаги галдаги вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди. Янги тарихни ўқитишда янги-янги методологик ёндашувларни шакллантириш, ҳали ўрганилмаган мавзуларни чуқур  тадқиқ қилиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг конференция ўз ишини шуъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирди. Конференция якунлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Толиб ТЕМИРОВ

Report typo