Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Ер орбитасидаги сайёравий ҳимояда вақтинчалик бўшлиқ юзага келди

15.08.2024


Ер орбитасидаги сайёравий ҳимояда вақтинчалик бўшлиқ юзага келди

АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) Ер атрофидаги астероид ва кометаларни аниқлаш учун ягона қурилма - NEOWISE космик телескопи фаолияти тўхтатилганини эълон қилди.

Айтилишича, NEOWISE миссияси якунланди, чунки Қуёшнинг энг фаоллашган даври сунъий йўлдошнинг атмосфера юқори қатламига кириб, у ерда емирилишига олиб келади.

Қурилма 2009 йилда учирилган. У 15 йиллик фаолияти давомида Ер атрофидаги аввал номаълум бўлган 200 та объектни, жумладан, 25 та янги кометани аниқлаган ва бизнинг Қуёш тизимидан учиб ўтувчи 44 мингта бошқа жисмлар ҳақида кенг маълумотлар тақдим этган.

NEOWISE телескопининг йўқотилиши Ер орбитасидаги сайёравий ҳимояда вақтинчалик бўшлиқни юзага келтиради. NASAнинг ундан бошқа ҳеч бир фазовий қурилмаси 100 фоиз вақтини Ер яқинидаги объектларни овлашга бағишламайди, улардан айримлари бизнинг сайёра учун хавф туғдириши мумкин.

2027 йилда NEOWISE ўрнига ундан кучлироқ бўлган NEO Surveyor қурилмасини фазога чиқариш режалаштирилган. Телескоп жойлаштирилганидан кейин ҳар икки ҳафтада осмонни тўлиқ сканирлашни амалга оширади. Шунингдек, у Қуёш томондан учаётган ва юлдузнинг жуда ёрқин нури туфайли кўринмайдиган астероидларни ҳам аниқлашга қодир.

Report typo