Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

09.06.2020


ЕР УЧАСТКАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ 1300 ДАН ОРТИҚ КАМЧИЛИК АНИҚЛАНГАН

Мониторинг ва натижа

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими имкониятлари орқали масофадан туриб мониторинг қилинди.

Бошқарма сайтида қайд этилишича, мониторинг натижаларига кўра, масъул ташкилотлар томонидан ер участкалари материалларини келишиш (техник шарт бериш) муддати бузилиш ҳолатлари сони 1110 тани, вилоят бўйича архитектура-режалаштириш топшириқлари ишлаб чиқиш муддати бузилганлари 234 тани ҳамда инвестиция мажбуриятлари белгилаш муддати бузилган ер участкалари сони 16 тани ташкил этган.

Қолаверса, вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳамда ваколатли туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан 2020 йилда вилоят ҳудудида танланган 458 та ер участкаси бўйича ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириқномаларининг 285 миллион 975,2 минг сўмлик қиймати туман (шаҳар) ҳокимликларининг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан тўлаб берилмасдан турганлиги маълум бўлди.

Шунга асосан қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo