Ижтимоий тармоқларда, ўзаро сўзлашувларда 2020 йил 10 апрелдаги Қонун билан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни сифатида белгилангани, шунинг учун ҳафтасига 5 кун ишловчиларга ҳам, 6 кун ишловчиларга ҳам эртага дам олиш куни экани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Адлия вазирлигининг huquqiy axborot каналида ёзилишича, Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳисобланади:
1 январь – Янги йил;
8 март – Хотин-қизлар куни;
21 март – Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь – Мустақиллик куни;
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь – Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга кўра, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган, ушбу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.