Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

03.11.2018


ЭШИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЎЗЛАШТИРИЛДИ, НАВБАТ МЕБЕЛГА

Ғузор туманилик Тўлқин Норсаидов ҳам ўтган йил бошида “Global bazis” хусусий корхонасини таъсис этиб, замонавий эшиклар ишлаб чиқаришни бошлаган эди. Бир йилдан ошиқ вақт мобайнида субъект ички бозорда ўз ўрнига эга бўлиб улгурди.

- Ўз маблағимиз ҳамда тижорат банкининг имтиёзли кредити эвазига хориждан ишлаб чиқариш фаолиятимиз учун зарур бўлган замонавий технологияларни олиб келган эдик, - дейди тадбиркор. -  Ушбу технология маҳсулотни жаҳон стандартлари даражасида, мукаммал аниқлик ва бежирим дизайнларда ишлаб чиқариш имконини бераяпти. Барча ишлар компьютерлашган тизимда амалга оширилади. Айни пайтда асосан буюртма асосида маҳсулот ишлаб чиқараяпмиз.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, айни пайтда субъектда мавжуд технология асосида турли хилдаги уй, ошхона ва офис мебеллари ишлаб чиқариш имконияти ҳам бор. Энди бу имкониятни ҳам ишга солиш мақсад қилинган. Шунга кўра, корхона ишчилари илғор усталардан мебель ясаш илмини ҳам ўрганишди.

Эътиборли томони, корхона фаолияти йўлга қўйилгач, 12 нафар киши бу ерда     доимий иш ўрнига эга бўлган эди. Буюртмалар сонининг ортиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турининг кўпайиши билан уларнинг сафи ҳам янада кенгаяди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

* * *

Суратларда: корхона фаолиятидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo