- Туман марказининг бу ҳудудида, яъни Амир Темур ва Мустақиллик кўчалари кесишган ердан “Саховат” савдо мажмуасигача бўлган жойда сайилгоҳ барпо этилади, - дейди туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Исмоил Мадатов. – Унда йўлаклар бунёд этилиб, атрофини яшиллик қоплайди. Сайилгоҳда бирқанча ўриндиқлар ўрнатилиши, рангли-мусиқали фаввора қурилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, мазкур мажмуадан 2 та болалар ўйингоҳи ўрин олади ва уларда каруселлар бўлади. Сайилгоҳда худди қарши шаҳрида бўлгани каби йирик монитор ўрнатилади. Аҳоли ёзда мириқиб дам олиши учун музқаймоқ ва яхна ичимликлар дўконлари қурилиши режалаштирилган. Қисқаси, мазкур сайилгоҳда аҳоли ҳордиқ чиқариши учун барча қулайликлар яратилади. Сайилгоҳ ёнида жойлашган бинолар ҳам унинг кўркига монанд қилиб таъмирланади.
Б.ЖОНИМОВ