Англияда яшовчи оилавий жуфтлик пол тахталари остидан XVIII асрга оид тангалардан иборат хазина топди, дея хабар тарқатган gazeta.ru манбаси.
Исмлари сир қолишини маъқул кўрган эр-хотиннинг ҳикоя қилишича, улар ўзларига тегишли эски уйни таъмирлаётиб, пол остидан унча катта бўлмаган тувакча топиб олишган. Кўринишидан, у тилло тангаларга тўла эди. Ўйлаб кўриб, жуфтлик хазинани аукционга қўйишга қарор қилган.
Тангалар қисмларга бўлиниб, турли коллекционерга сотилган ва эр-хотин уларни пуллаш ортидан кутганларидан бирмунча кўпроқ даромад топишган - 835 минг доллар. Жуфтлик ишлаб олган пулларини нимага сарфлашгани ҳақида гапиришга унамаган, бироқ, катта эҳтимол билан унинг бир қисми уй таъмирига кетган.
Савдоларни ўтказган аукциончи Грегори Эдмунднинг айтишича, бутун фаолияти давомида ҳали жуфтлик топган топилмага қизиққан нумизмат (қадимий тангаларни йиғувчи)лар ўртасида кузатилгани каби ажиотаж (шов-шув)ни кўрмаган.