Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 октябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Европада ноқонуний муҳожирлар сони расмий маълумотларда келтирилганидан кўп

15.09.2022


Европада ноқонуний муҳожирлар сони расмий маълумотларда келтирилганидан кўп

Германияга келаётган ноқонуний муҳожирлар сони тез суръатларда ўсиб бораётгани қайд этилди, деб ёзади Welt am Sonntag нашри.

"Кейинги бир неча ойда федерал полиция яна бир бор мамлакатга ноқонуний кириш ҳолатлари сезиларли даражада кўплигини фош қилди", дея хабар беради манба Германия Федератив Республикаси (ГФР) хавфсизлик идоралари махфий ҳужжатида келтирилган маълумотларга таяниб.

Январь ойида ГФРга 4 минг 400 нафар муҳожир ноқонуний кириб келган бўлса, бу рақам июлда 6 минг 900 кишига ўсган. Жорий йилнинг биринчи ярмида аллақачон 36 минг 100 та рухсатсиз кириш факти аниқланган. Бу ўтган йилдагига нисбатан 47 фоизга кўп эканлигини қайд этади нашр.

Шу билан бирга, Европа бўйича ноқонуний муҳожирлар сони расмий маълумотларда келтирилганидан кўп, чунки Болқон давлатлари билан чегараларда фақат танлаб текшириш амалиёти ўтказилади, дея таъкидлайди Welt am Sonntag.

"Бу борадаги ўсиш, шунингдек, пандемия сабаб Европага сафар қилиш бўйича киритилган чекловларнинг жорий юмшатилиши билан боғлиқ", дея маълум қилган Германия ички ишлар вазирлиги.

ГФРга кириб келаётган кўп муҳожирларнинг келиб чиқиш манзили Сурия, Афғонистон, Туркия, Ироқ ва Тунис каби мамлакатлар ҳисобланади. 

 

Report typo