Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

19.06.2018


ЭЗГУЛИК ВА ШУКРОНАДАН МУНАВВАР ДИЛЛАР

Масжидларда эрта тонгда адо этилган Ҳайит намозига келганлар бир-бирларини байрам билан самимий қутладилар. Бу дориломон кунларга етказганига шукрона келтиришиб, Яратгандан юртимиз тинч ва  бундан-да фаровон бўлишини тилашди.

- Жорий йилги Рамазон ойи ўзгача шукуҳ, тароват билан ўтганини алоҳида қайд этиш жоиз, - дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло Усмонов. - Масжидларимиз таровеҳ намози, Қуръони карим қироатлари билан мунаввар бўлди. Ана шундай файзу футуҳга тўла ўтган Рамазон ойи хотимаси бўлмиш Ийди Рамазонни ҳам ўзгача шукуҳ билан байрам қилдик. Бинобарин, Юртбошимизнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригида қайд этилганидек, бу байрам оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам  этгани билан жамики мусулмон олами учун қадрлидир.

Дарҳақиқат, ушбу табаррук айём арафасида озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган бир гуруҳ шахслар Президентнинг тегишли фармонига асосан афв этилгани, меҳрибонлик, мурувват ва саховат  уйларида истиқомат қилаётганлар, ёрдамга муҳтож  ногиронлиги бор кишилар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотганлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилгани ҳам ҳайит байрами мазмун-моҳиятига тўла мос бўлиб, халқимизнинг кечиримлилик бағрикенглик, меҳр-шафқатлилик каби фазилатларини яна бир бор ўзида яққол ифодалади. 

Шоҳиста БОЗОРОВА

 

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo