Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ ФҲДЁ бўлими мудири, ФҲДЁ архиви мудири лавозимига 25 ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ҳамда юридик мутахассислик бўйича камида 3 йиллик, шу жумладан, ФҲДЁ органида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон фуқароси тайинланиши мумкин.
ФҲДЁ бўлими мудири тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва озод этилади.
ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва 2-тоифали инспектори ёки архивариус лавозимига юридик мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари тайинланиши мумкин.
Н.ХЎЖАЕВ