Вилоят мусиқали драма театрида ўтган тадбир ҳам айнан орастабонларга бағишланди. Унда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этиб, юртимиз янада чирой очаётганида уларнинг меҳнати беқиёс эканини таъкидлади, байрам билан муборакбод этди.
- 10 йилдан бери Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармасида ишлайман, - дейди Феруза Муқимова. - Тўғриси, биринчи марта бундай катта тантанага таклиф этилишим. Бизга кўрсатилган юксак эътибор ва илтифотдан жуда хурсанд бўлдим. Бугунги кунимиз жуда чиройли, эсда қоларли бўлди. Рўзғорга асқатадиган совғалардан ҳам мамнунмиз.
Касбидан файзу барака топаётган опа-сингилларимизга, доимо қўлларингиз меҳнатдан толмасин, қалбларингиздан меҳр, юзларингиздан нур ёғилиб турсин, деймиз.
Шоҳиста БОЗОРОВА