Семинарда янги таҳрирдаги “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги ваколатлари ҳамда бугун фармацевтика корхоналари олдига қўйилган талаблар ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда 150 га яқин фармацевтика корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан 1 минг 482 номдаги дори воситалари ишлаб чиқарилаяпти. Давлат рўйхатидан ўтган дори воситаларининг аксарияти четдан келтирилмоқда. Янги таҳрирдаги қонунда маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор янгилик ва афзалликлар белгилаб қўйилган бўлиб, тадбир давомида иштирокчиларга бу ҳақда батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, фармацевтикага доир фаолиятнинг ҳуқуқий асослари, бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатлари кенгайтирилгани хусусида ҳам атрофлича тўхталинди.
Семинар савол-жавоб руҳида ўтди.
Х.АБДУЛЛАЕВА.