Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

06.12.2019


ФАРОВОНЛИК ВА ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ

Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддаси.

 

Таълим

Маълумки, Президентимизнинг шу йил 9 январдаги тегишли фармонига мувофиқ, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси тасдиқланган эди.

Унда ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш,   Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш устувор мақсадлардан бири этиб белгиланган. Шунга мувофиқ, таълим даргоҳларида ёшларнинг Бош қомусимизни чуқур ўрганишларини таъминлаш учун зарур шароитлар яратилиб, Асосий қонундаги ҳар бир модданинг мазмун-моҳияти, жамиятимиз равнақи, ҳаётимиз фаровонлигидаги аҳамияти хусусида кенг тушунчалар бериб борилмоқда.

- Мактабимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган ҳуқуқий саводхонлик ойлиги  доирасида  "Инсон ҳуқуқлари - энг олий қадрият", "Тараққиётимиз пойдевори", "Менинг ҳуқуқ ва бурчларим", "Конституция ва ҳуқуқий маданият", "Равнақимиз қомуси" каби мавзуларда турли тадбирлар, танловлар, очиқ дарслар ташкил этилмоқда, - дейди Касби туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг ҳуқуқ фани ўқитувчиси Нилуфар Сулхонова. -  Бу каби тадбирлар ҳуқуқий саводхонлиги юқори, ҳаётда аниқ мақсадга эга, қатъиятли фарзандларимиз сафини кенгайтириш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Суратда: Нилуфар Сулхонова ўқувчилари билан ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида ўтказиладиган навбатдаги тадбирга тайёргарлик кўрмоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo