Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ЖЎРАЕВ

28.02.2017


ФЕРМЕР БОЙ БЎЛСА, БУНДАН ҲАММА МАНФААТДОР

Бу амалиёт Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съездидаги “Демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш, халқимиз учун тинч ва осойишта, муносиб ҳаёт даражасини яратиш - барқарор тараққиёт кафолатидир” номли маърузаси ҳамда қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувдаги нутқида белгиланган қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, фермерларга хизмат кўрсатишнинг Қашқадарё мактабини ташкил этиш борасидаги ишлар доирасида йўлга қўйилгани аҳамиятлидир.

Бу ҳақда ЎзЛиДеП вилоят кенгаши ва вилоят фермерлар кенгаши ҳамкорлигида “Фермерларга хизмат кўрсатишнинг Қашқадарё мактаби аграр соҳа ривожида барқарор тараққиёт кафолатидир” мавзуида ўтказилган очиқ мулоқотда сўз юритилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда фермерлик ҳаракати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Фермерлар аграр соҳа, хусусан, қайта ишлаш ва бошқа муҳим тармоқларни янада ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ тараққиётини жадаллаштириш борасида улкан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир етакчи кучга айланди. Ўз навбатида, айни дамда фермер хўжаликларини бошқаришнинг янада таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш, нафақат қишлоқ хўжалигида, балки туман ҳаётида ҳам фермерлар ролини кучайтириш давр талаби экани қайд этилди.

- Эндиликда ҳар бир ҳудуддан сараланган энг илғор, катта тажрибага эга 25-30 нафар фермер халқ депутатлари туман кенгашлари йиғилишларида иштирок этади, - дейди вилоят фермерлар кенгаши раиси Эшқурбон Хоналиев. - Улар фермерларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини танқидий муҳокама қилишда бевосита қатнашади.

Тадбирда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, соҳада юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни кенг татбиқ қилиш ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга оид маърузалар тингланди.

М.ЖЎРАЕВ

Report typo