Австралиялик фермер 100 йил давомида қирилиб кетган дея ҳисоблаб келинган жониворни тутиб олди, деб ёзади LADBible манбаси.
Пао Цай айтиб берганидек, уй паррандалари йўқолганидан сўнг у кичик қидирув ўтказган ва ўзи аввал кўрмаган ажабтовур ҳайвонга дуч келган. Эркак уни суратга олиб, мавжудот турига мутахассислар ёрдамида аниқлик киритиш учун Жанубий Австралия миллий боғлари ва ёввойи табиат хизматига мурожаат қилган.
"Ақл бовар қилмайди. Аввалида мен бунинг нима эканини билмадим", дея ўз ҳис-туйғулари билан бўлишган фермер.
Экспертлар Пао Цай бир аср давомида қирилиб кетган дея ҳисоблаб келинган йўлбарс сувсарни тутганини аниқлашган.
"Бу 100 йил ичидаги биринчи ҳолат. Ана шу даврда ҳеч ким бу ҳайвонни кўрмаган ҳам, суратга ҳам олмаган, қўлига ҳам ушламаган", дейилади хабарда.
Ҳозир мутахассислар қопқон ёрдамида тутилган йўлбарс сувсарни қаердан келиб қолганига, тўдада яшайдими ёки ёлғизлигига аниқлик киритиш ҳаракатида.