- Оғир атлетика спорт тури вилоятимизда кенг оммалашиб бормоқда, - дейди мазкур спорт тури бўйича вилоят терма жамоаси бош мураббийи Тоир Пармонов. - Буни мактаб ўқувчилари ўртасида жорий йилги саралаш баҳслари кучли рақобат муҳитида ўтаётганидан ҳам билиш мумкин. Мусобақанинг вилоят босқичида 100 нафар спортчи ўқувчи иштирок этди.
- 48 килограмм вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритиб, кейинги босқич учун йўлланмага эга бўлдим, - дейди ёш спортчи Сабина Ғанива. - Энди финалга астойдил тайёрланиб, вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилмоқчиман. Келгусида халқаро мусобақаларда иштирок этиш, олимпиада чемпиони бўлиш - асосий мақсадларимдан бири.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда ўз вазн тоифаси бўйича энг юқори натижа қайд этган спортчилар саралаб олинди.
Орзумурод ҲУСАИНОВ