Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
1 август, якшанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

18.06.2021


Фойдаланилган автомобиллар савдоси 1,5 бараварга ошди

Якунланган май ойида россияликлар 465 минг 400 та аввал фойдаланилган енгил автомобиль сотиб олган. Бу кўрсаткични ўтган йилнинг мос даври натижаси билан таққосласак, иккиламчи бозорда 53 фоизлик ўсиш кузатилгани аён бўлади.

 Буни "Автостат" таҳлил агентлиги ҳисоблаб чиққан.

 Умуман, мамлакатда жорий йилнинг январь-май ойларида юрган машиналар сотуви 28 фоизга ўсиб, 2 миллион 260 тага етган.

 Харидорлар иккиламчи бозорга чиқарилган барча русумдаги енгил машиналарни фаол сотиб олган. Баҳорнинг сўнгги ойи якунларига кўра, фойдаланилган автомобиллар сотувида "Lada" маркаси сон бўйича етакчиликни сақлаб қолган - май ойида шу русумдаги машиналар савдоси 43 фоизга ўсиб, 107 минг 600 тани ташкил қилган.

 "Toyota" япон бренди иккинчи ўринда: 50 минг 900 та ушбу маркага оид енгил автомобиль сотилган ва бу борадаги ўсиш 46 фоизга етган.

 Учинчи ўринда жойлашган "Hyundai" ва "KIA" эришган кўрсаткичлар эса деярли бир хил - мос равишда 27 минг 100 та сотув ва 70 фоизлик ўсиш, 27 мингта сотув ва 76 фоизлик ўсиш.

 Май ойида иккиламчи бозорга чиққан "Nissan" енгил машиналари савдоси 47 фоизга ўсиб, 25 минг 800 тани ташкил этган.

 Эътиборлиси, май ойи якуни бўйича фойдаланилган енгил автомобиллар бозорида амалга ошган барча олди-сотдиларнинг ярмидан кўпроқ улуши ушбу етакчи бешлик маркаларига тегишли.

 

Report typo