Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 июнь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

24.09.2021


"Forbes" рўйхатида Роналду Мессини қувиб ўтди

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду "Forbes" нашри талқини бўйича дунёдаги энг юқори ҳақ тўланадиган футболчи бўлди.

2021/22 мавсумда португалиялик юксак иқтидор эгаси чегириб қолинадиган солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда 106,6 миллион евро ишлаб олади. Унинг 59,7 миллион евроси маоши ва "қизил иблислар" сафига қайтгани учун тўланадиган бонуслар ортидан шаклланади.  

"Ювентус" клубидан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши Роналдуга "Forbes" рейтинггида Лионел Мессини қувиб ўтиш имконини берди. Яъни, бу гал "Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси 93,8 миллион евро даромади билан рўйхатнинг иккинчи поғонасида жойлашган. Ана шу клубнинг яна бир ўйинчиси - Неймар учинчи ўринда. Бразилиялик футболчи 2021/22 мавсумда топадиган даромад 81 миллион еврога тенг, дея баҳоланган.

Report typo