Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

29.05.2017


ФРАНКОФОН АШУЛА ВА ТЕАТР ФЕСТИВАЛИДА

Қайд этиш жоизки, мазкур фестивал чет тили, хусусан, француз тилини ўрганаётган ёшларнинг саҳнадаги иқтидорини рўёбга чиқариш орқали уларнинг тил ўрганишга бўлган рағбатини қўллаб-қувватлаш, жаҳон санъатининг юксак намуналарини ёш ўғил-қизлар орасида оммалаштириш каби эзгу мақсадларни кўзлайди.

Фестивалда ёшлар чиқишларини Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси тил бўйича ҳамкорлик атташеси Фредерик Вийом, таниқли рассом Инна Сандлер ҳамда Ёшлар театри актёри ва режиссёри Обид Абдураҳмонов баҳолаб боришди.

Эътиборлиси, ғолиблар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги “Нуристон” академик лицейи ўқувчиси Иқбол Ҳайитова лицей-коллеж ўқувчилари орасида энг яхши актриса деб топилган бўлса, талабалар орасида Қарши давлат университети талабаси Малика Муродова чиқишлари юқори баҳоланди.

Шунингдек, фестивалда, Қарши давлат университетининг француз тили ва адабиёти йўналиши талабалари томонидан саҳналаштирилган “Edith Piaf” (“La Mome”) асари “Энг яхши ижро” номинациясига муносиб кўрилди.

Ғолиблар махсус соврин ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo